Новости RSS
20.06.19
Qurbonlik xaqida
Oisha roziallohu anxodan rivoyat qilinadi. "Nabiy sollalloxu alayxi vassallam: "Odamzot so'yish kuni qon chiqarishdan ko'ra Allohga maxbuboq ish qilgan emas. Albatta, u(xayvon)lar qiyomat kunlari shoxlari, junlari va tuyoqlari bilan kelurlar. Albatat, qon yerga tushishidan oldin Alohning xuzuridagi makonga ertur. Uni chin ko'ngilla chiqarsangiz", dedilar".
07.05.19
Рўзадор одам ювиниши(чўмилиш) мумкинми?
Бу масала кўпчилик рўзадор инсонларни шубҳага солиб келаётган масалалардан биридир. Уламоларнинг фикрича, рўзадор инсон бошидан сув қуйиб, оғиз ва бурнига сув киргизмасдан ювиниши мумкин. Шунда ҳам зарурат бўлиб қолганда. Баданидаги бирор ҳидни кетказиш учун, жунуб бўлиб қолса ва ҳоказо. Бироқ ҳеч қандай зарурат бўлмаса ҳам салқинлашиш умидида чўмилавериш рўзанинг савобини камайтириб қўяди.
07.05.19
Рўзанинг сиз билмаган жиҳатлари бор
Рўза тутишнинг инсон организмига, руҳиятига фойдаси беқиёс. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун давомида кўнгли тусаган нарсалардан тийила олган одам шубҳасиз сабр-бардошга эга бўлади. Саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Замонавий илмий тадқиқотлар буни тасдиқлаяпти. Шу боис очлик йўли билан даволаш тиббиётда кенг қўлланилмоқда, даволашнинг бу тури дунёда урф бўлмоқди. Нафақат соғлиқни сақлашда, балки касалликлардан халос бўлишда ҳам рўза тутишнинг ўта зарурлиги таъкидланяпти. Айрим Ғарб мамлакатларида шу йўналишда хизмат кўрсатувчи махсус шифохоналар ҳам бор. Одам вужуди шундай яратилганки, озиқ-овқат етказиш тўхтаган пайтда бутун куч-қувват организмни зарарли микроблар, хаста тўқималар, ўсма ва хилтлардан тозалашга қаратилади. Тадқиқотчи, тиббиёт фанлари доктори Роберт Бартлоу илмий изланишлар давомида рўза организмни поклашда жуда катта кучга эга экани ва ҳатто бошланғич босқичда ўсмаларни йўқотиши мумкинлигини исботлади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, рўза қонда холестерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лахтаси (тромб) тиқилишининг олди олинишига сабаб бўлди. АҚШда олиб борилган тадқиқотлар эса рўза қондаги қанд моддаси ва меъда шираси кислотасини ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрда сақлаб туришини исботлади. Очлик таъсирларини ўрганган германиялик олимлар уч-тўрт ҳафта мобайнида 10-15 соат ҳеч нима истеъмол қилмай енгил иш билан шуғулланиш соғлик учун жуда фойдали деган хулосага келди. Доктор Билл Шернбер ҳар йили бир ой рўза тутиш тетиклик ва ёшлик асоси эканини таъкидлайди. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, очлик одамнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди: рўза ойида лимфа тугунлари фаолияти ўн марта яхшиланади ва иммун функцияларини бажарувчи ҳужайралар сони ошади. Рўза, шунингдек, ошқозон яраси профилактикасида ажойиб иш беради, чунки унинг кислоталилигини нормаллаштиради. Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди. Невролог Дмитрий Шубиннинг сўзларига кўра, эрта тонгдан кун ботгунга қадар вақтигача рўзадор маълум миқдордаги овқатни кичик порциялар билан ейиши керак. Бу қондаги қанд миқдорини зарур даражагача кўтаради ва одам ўз организмини қийнамасдан, яна бир кунни овқатсиз ўтказади. Кўпчиликда фан томонидан тасдиқланган, амалда исботини топган нарсаларга нисбатан ишонч пайдо бўлади. Аммо ишонинг, рўзанинг ҳали илм-фан аниқлай олмаган фойдали жиҳатлари борлиги шубҳасиз...
07.05.19
Ro'zani buzuvchi amallar
Quyidagi amallar orqali ro'za buziladi va faqat qazo ro'za tutish vojib bo'ladi: Ro'zani safarga chiqish, kasallik, hayz-nifos va aqldan ozish kabi sabablar bilan buzilsa; Odatda tanavvul qilinmaydigan narsalar, masalan, qog'oz va loy kabilarni iste'mol qilinsa; Tosh, temir, oltin, kumush va boshqa qattiq jismlarni yutilsa; Zo'rlanganlik oqibatida yeb-ichilsa; Hali tong otmadi deb o'ylab yeb-ichish yoki jinsiy aloqa qilib qo'yilsa-yu, aslida tong otib bo'lgan bo'lsa yohud kun botdi degan gumon bilan og'izni ochib qo'ysa-yu, buning aksi bo'lib chiqsa; Og'iz yoki burunni chayishda ehtiyotsizlik tufayli suvni ichkariga kiritib yuborsa;. Qasddan ko'ngilni aynitish tufayli og'izdan to'lib qayd qilsa; Qor yoki yomg'ir og'izga tushsa;. Tutunni qasddan hidlasa; Tishlar orasida qolgan no'xot va undan katta hajmdagi ovqat qoldig'ini yutsa; Ro'zani unutib yeb yoki ichib qo'ygach, endi ro'zam ochilib ketdi degan gumon bilan tanavvulni davom ettirsa; Tundan niyat qilmagani uchun ro'zani buzsa; Kun yarmidan keyin safarga chiqib, ro'zani ochib yuborsa; Niyat qilmay kun bo'yi yemoq va ichmoqlardan tiyilib yursa; Quloqqa tomizilgan yog' yoki suvning mazasini halqumida sezsa; Burunga dori tomizsa; Klizma qilsa; Ayolini quchish yoki o'pish tufayli maniy chiqsa;. Qorindagi yaraga qo'yilgan dorini oshqozonga va boshdagi yaraga qo'yilgan dorini dimog'ga yetsa; Ushbu yuqorida sanab o'tilgan amallardan birini qilgan kishi Ramazonning hurmati uchun kunning qolganini o'zini tiyish bilan o'tkazishi zarur bo'ladi hamda bir kuniga bir kun ro'za tutib beradi. Quyidagi amallar orqali ro'za buziladi hamda qazo va kafforat vojib bo'ladi: Qasddan taom yeyish yoki ichish. Uzrsiz dori-darmonlarni qabul qilish. Qasddan jinsiy yaqinlik qilish. Og'izga tushgan yomg'irni qasddan yutish. Donni chaynagandan so'ng bo'lsa ham yutish. Kunjut donini yutish. Tuz iste'mol qilish. Chekish. Odatlanib qolgan insonni tuproq yeyishi. Agar o'rganib qolmagan bo'lsa, kafforat talab qilinmaydi. Masalan: Tuz yesa, faqat qazo ro'za vojib bo'ladi. Ammo tuz yeb yurish odati bor odam bo'lsa, ham ro'zani qazo qiladi, ham kafforat beradi. Tuz yegan ro'zadorga ham qazo, ham kafforat vojib bo'ladi, degan fatvolar mavjud. Binobarin, bunda ehtiyotkorlik lozim bo'ladi ("Fatovoyi Olamgiriya”, "Xulosa”, "Sharhi nihoya”). Birovning majbur qilishi sababli yoki ro'zaligi esida bo'la turib, ehtiyotsizlik bilan (masalan tahorat yoki g'usl qilayotganida) tomoqdan suv o'tib ketsa, qazoning o'zi vojib, kafforat lozim emas. Kunduzi uxlayotgan ro'zador uyqusirab, suv ichib qo'ysa, ro'zasi ochiladi. Kafforatsiz, faqat qazosini tutib beradi ("Fatovoyi Olamgiriya”, "Qozixon”). Ro'za niyatlari Tong otib qolgandir, deb shubhalanadigan vaqtga qadar saharlik qilish makruhdir. Ramazon oyida saharlik qilish ro'za niyati o'rniga o'tadi. ("Fatovoyi Olamgiriya”). Quyosh botgandan so'ng ertangi kun ro'zasi uchun niyat qilish mumkin ("Imom Saraxsiyning "Mabsut” kitobidan”). Ramazon ro'zasining niyatini kun yarim bo'lay deguncha, ya'ni peshin namozi vaqti kirguncha qilish mumkin. Qazo va kafforat ro'zalarning niyatini tong otguncha qilish lozim. Tong otgandan quyosh botguncha o'tgan vaqt kun hisoblanadi, ro'zaning vaqti ham shu oraliq bilan belgilanadi. "Kafforat” haqida tushunchasi Kafforat uch turli bo'ladi: Qul ozod qilish. Lekin hozir qulchilik bekor bo'lgani sababli buni bajarishning iloji yo'q. Ketma-ket 60 kun ro'za tutish. Bu ro'zani tutishda orasini uzmaslik shart qilinadi. Shuning uchun ikki hayit va tashriq kunlariga to'g'ri kelib qolmasligi kerak. Inson o'zi iste'mol qiladigan taom kabi yeguliklar bilan 60 ta miskinni ovqatlantiradi. Bunda kafforat berayotgan shunga ahamiyat berishi kerakki, miskinlar orasida ota-onasi, xotini va farzandlariga o'xshash yaqinlari bo'lmasligi lozim. Shuningdek, har bir miskinga yarim so' (taxminan 2 kg.) bug'doy yoki uni bir so' arpa yoki xurmo kabilardan yohud ulardan birining qiymatini berish ham mumkin.
07.05.19
Рўзанинг турлари ҳақида биласизми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Рўзанинг турлари тўрттадир: Лозим рўза. Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади. Фарз рўза. У ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага бўлинади. Тайин қилинган фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Бу Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъи билан собит бўлган. Тайин қилинмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффоратининг рўзасидир. Шунингдек, ҳайз ва нифосли аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам имкон топганларида Рамазоннинг қазо рўзасини тутадилар. Вожиб рўза ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган вожиб рўзага бўлинади. Тайин қилинган вожиб рўза – муайян назр (тайинли кун) рўза ва Рамазон ойининг ҳилолини кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзасидир. Аллоҳ таоло шундай деган: «…назрларига вафо қилсинлар…» (Ҳаж сураси, 29-оят). Демак, мусулмон киши рўза тутишни назр қилиши билан уни ўзига вожиб қилиб олган бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни кўриб, рўза тутинглар. Уни кўриб, рўзани очинглар», дедилар. Термизий ривоят қилган. Айтайлик, бир киши янги ойни кўрди, лекин қандайдир сабабларга кўра унинг гувоҳлиги ўтмади. Юқоридаги ҳадисга биноан рўза тутиш унинг ўзига вожиб бўлади. Тайин қилинмаган вожиб рўза: а) Назр рўза (мутлақ рўза ҳам дейилади). Бу кунини тайин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзасидир. Масалан, «Фалон ишим амалга ошса, бир кун рўза тутишни назр қилдим» дейилгани каби. б) Муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тута олмаган кишининг қазо рўзаси. в) Рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси. г) Нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай, очиб юборган кишининг ўша кун учун тутадиган қазо рўзаси. д) Каффорат рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффорати учун тутиладиган рўзалар. е) Таматтуъ ва қирон учун эҳромга кириб, қурбонлик қила олмаган кишининг ўн кунлик рўзаси. ж) Эҳромдалик чоғида, вақти кирмасидан олдин соч олдирган кишининг каффорат учун тутадиган уч кунлик рўзаси. з) Ҳарамда ов қилишнинг жазоси учун тутиладиган рўза. и) Эътикофини бузиб қўйган кишининг қазо рўзаси.
далее
На главную